Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли “2020 йил даврига қадар миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шахар ва атроф туманлардаги 12 та ("Mamadali Habibullo Faxri" ОК, "Great Tea Taste" МЧЖ,  "Toshmaтjon Nur Kelajagi" МЧЖ, "Turdiqulova Inobatxon" ОК, "Diyorbek Nodirjon Invest" МЧЖ, "Jelezobetonnoe Stroy Proizvodstvo" МЧЖ, "Kimsanov Raxmonjon" ОК, "International United Group" МЧЖ, "Farg'ona Gips" МЧЖ, "Valley Spring Water" ОК, "Bag'doddonmahsulotlari" АЖ, "Shaffof Metan Sanoat" МЧЖ ҚК) корхоналарга халқаро ISO 9001 стандарти талаблари асосида сифат тизимлари жорий этилди ҳамда сертификатлаштирилди.
Натижада корхона сифатли бошқарув тизимига эришди. Шунингдек сифатсиз махсулотлар камайишига эришилди. Бундан ташқари корхонада доимий ўзини-ўзи баҳолаш (ички аудит) тизими яратилди. Эндиликда корхонада сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда хар бир жараён рахбарлари бир-бири билан ўзаро маълумот алмашиш имкониятига эга бўлишди.
Ички ва ташқи бозорда ҳам истемолчиларнинг ишончини қозонганлари ҳам корхоналарнинг катта ютуғи саналади.