Mohir usta Sayfullo

Юртимизда кулолчилик, зардўзлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик каби миллий ҳунармандликнинг кўплаб турлари маданий мерос сифатида авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. 

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, бухоролик Сайфулло Икромов темирчи усталар сулоласининг тўртинчи авлод вакили. Унинг темирчилик устахонасида тайёрланган савғабоп ва уй-рўзғор буюмлари кўплаб юртдошларимиз хонадонидан жой олган. Ушбу санъат намуналари, айниқса, миллий пичоқ ва ханжарлар Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Германия, Япония, Ҳиндистон, Арманистон ва Қозоғистонда ўтказилган кўргазмаларда хорижлик мутахассислар эътирофига сазовор бўлган. 

Манба: ЎзА