“Ўзстандарт” агентлиги ва Голландиянинг “Fluke Inc.” компанияси билан ҳамкорликда ўтказилган семинар

Қиёслаш лабораторияларининг техник базасини замонавий намунавий ускуналар билан бойитиш ҳамда фаолият юритаётган мутухассис ҳодимларнинг малака ва тажрибаларини ошириш мақсадида,  жорий йилнинг 29 март куни “Ўзстандарт” агентлиги ва Голландияда жойлашган “Fluke Inc.” компаниясининг расмий дистрибютори ТОО “ЛинкМастер Казахстан” билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди.

Семинар “Янги эталон ва қиёслов ускуналари ҳамда метрологик хизматларни автоматлаштиришга оид дастурий таъминотлар билан танишиш” мавзуларига бағишланган бўлиб, уни “Fluke Calibration CIS” ташкилотидан ташриф буюрган малакали мутахассис Евгений Гохштанд олиб борди. Семинарда “Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси, ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги тизим таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг метрология соҳасида фаолият юритаётган малакали мутахассислари иштирок этишди.