МЧЖ «O'zbek-Turk Test Markazi» ҚК Халқаро аккредитациядан ўтгазилди

Жорий йилнинг 3 апрел куни МЧЖ «O'zbek-Turk Test Markazi» ҚК қошидаги Синов лабораториялари мажмуасининг “Тўқимачилик лабораторияси”, “TURK AK” аккредитация идораси томонидан TS EN ISO 17025-2012 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлилигига қўйиладиган умумий талаблар” бўйича биринчи инспекция назорати муваффақиятли ўтказилди.

Тасдиқланган режага асосан, тўқимачилик лабораторияси мутахассислари томонидан халқаро меъёрий хужжатнинг синов методлари асосида синовлар ўтказилди.

TURKAK Европа ташкилоти аккредитация-EA га, халқаро аккредитация форуми-IAF ва аккредитация лабораториялари назорати инспекция ташкилоти идоралари –ILAC, хамда ўзаро битим ва хамкорлик MLA-га аъзодир. Бу эса МЧЖ «O'zbek-TurkTestMarkazi» ҚК нинг синов лабораторияси мажмуасининг мустақиллигига ва холислигини таъминлаб, МЧЖ«O'zbek-TurkTestMarkazi» ҚK томонидан расмийлаштирилаётган синов баёномалари натижалари нафақат ички бозорларда балки жаҳон бозорларида тан олиниши имкони бермоқда.