Маҳсулот экспортга чиқарилади

Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фаолият юритаётган “Аҳмад-Исроил текс” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида 30 турдаги пайпоқ ишлаб чиқарилмоқда. 

Ўтган йили фаолият бошлаган корхона йилига бир ярим миллион жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни пайтда 50 ишчи меҳнат қилаётган корхонада жорий йилнинг учинчи чорагидан маҳсулотлар турини ошириш режалаштирилган. 

—Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожи учун яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, корхона фаолиятини янада кенгайтиришга эътибор қаратмоқдамиз, - дейди корхона инвестори Абдукарим Ёсин. — Айни пайтда маҳсулот экспортини амалга ошириш мақсадида Қирғизистон ва Қозоғистондаги ҳамкорлар билан амалий иш олиб бормоқдамиз. Маҳсулотнинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади. 

 

ЎзА