Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2935-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан матбуот анжумани ташкил этилди.

“Ўзстандарт” агентлигида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2935-сонли қарорининг мақсади ва мазмун моҳияти, ҳамда корхоналарда халқаро менежмент тизимларини жорий этиш соҳасида Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналистлар учун  матбуот  анжумани  бўлиб ўтди.

Анжуманда  қарорда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси ва  асосий  мақсади  стандартлаштириш,  метрология ва сертификатлаштириш тизимларини такомиллаштириш, халқаро стандарт ва техник регламентларни тизимли жорий этиш, ҳамда Республика миллий эталонлар базасини ривожлантириш орқали маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш вазифалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгусида Агентлик тизимини халқаро талабларга мувофиқ шакллантириш давр талабига айлангани алоҳида эътироф этилди.

Йиғилиш сўнгида Андижон ва Самарканд синов ва сертификатлаштириш марказлари менежмент тизимларини сертификатлаштириш идораларини Туркия давлатининг ТУРКАК халқаро аккредитация ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказилганлиги муносабати билан халқаро даражадаги сертификатлар топширилди.