“Ўзстандарт” агентлигининг  ташаббуси билан  жорий йилнинг 18 май куни соат 15-00 да Миллий матбуот марказида 20 май “Халқаро метрология куни”муносабати билан,“Республикамизда  ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг долзарблиги” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилади.

Сизни мазкур анжуманда фаол иштирок этиб, метрология яъни ўлчашлар ҳақидаги қизиқарли  маълумотларга эга бўлишга таклиф этамиз.