Гўдак йиғиси дунёга яна бир меҳмон келганидан дарак. Шу дақиқадан у яшаш, ижтимоий ёрдам олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим эгаллаш сингари ҳуқуқларга эга. Бизнинг яна кўплаб ҳуқуқ ва мажбуриятларимиз борки, буларнинг барчаси Бош қомусимиз – Конституциямизда аниқ-равшан белгилаб қўйилган. Мазкур ҳужжат орқали дахлсизлигимиз таъминланади, виждон эркинлиги кафолатланади...
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан Ёшлар ижод саройида ташкил этган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танлови Тошкент шаҳар босқичида иштирокчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди. Танловда ўн бир жамоа бешта шарт бўйича ўзаро беллашди.
Ҳаракатлар стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга бағишланган алоҳида боб бўлиб, унда кенг кўламли вазифалар, жумладан, ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган қатор тадбирлар белгиланган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ ўтказилган тадбирда ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Конституциямиз ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши раиси биринчи ўринбосари Б.Мирзаев ва бошқалар қонунни билиш ўзликни англаш, ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қилиш эканини таъкидлади.
Кўрик-танловда ўқувчиларнинг Ҳаракатлар стратегиясига оид билимлари ҳам синовдан ўтказилди. Жамоалар чиқишларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила ва Меҳнат кодексларининг ёшларга оид бандлари ҳамда Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар, сайловчиларнинг ҳуқуқлари, виждон эркинлиги, аҳолини иш билан таъминлашга оид қонунлар ижросини акс эттирувчи лавҳалар намойиш этилди, тергов ва суд жараёнларига оид саҳна кўринишлари ижро қилинди.
Танлов ғолиблари тақдирланди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш