Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги “Ҳаётбек замин толаси” фермер хўжалиги 51 гектар ер майдонига эга. 

Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган хўжаликда 35 ишчи меҳнат қилади. Ўтган йили хўжалик аъзолари ғалладан 65 центнердан ҳосил олишга эришди. Жорий мавсумда янада баракали ҳосил олиш ниятида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказмоқда.