Меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш ва давлат фондини юритиш бўлими ходимларининг  ташаббуслари билан вазирликлар, ташкилотлар, тадбиркорлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмаларига асосан, меъёрий ҳужжатларнинг нусхалари, меъёрий ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичлари (каталоглар) билан таъминланди, ҳамда буюртмачиларнинг мурожаатларига асосан уларнинг меъёрий ҳужжатларини актуаллаштириш ишлари амалга оширилди.

 Ҳорижий давлатлардан тадбиркорлар томонидан  Республикамиз ҳудудига олиб келинаётган ва четга олиб кетилаётган маҳсулотларга тегишли меъёрий ҳужжатларини шартли белгилари ва номларини аниқлаб бериш хизматлари кўрсатилди.

2017 йил 1 яримида меъёрий ҳужжатлар давлат фондига 310 та меъёрий ҳужжатлар келиб тушган. Ундан: давлатлараро (ГОСТ) 24 та (жаъми 20227та), хорижий давлатлар стандартлари (ГОСТ Р) 86 та (жаъми 13451),  халқаро стандартлар (ИСО) 72 та (жаъми 11470 та).

Республика меъёрий ҳужжатлар давлат фонди 342 та ҳужжатлар билан тўлдирилди. Шулардан: O,z DSt – 54 та (жаъми 4284), Ts - 288 та (жаъми 6992 та).

Ҳисобот даврида буюртмачиларга меъёрий ҳужжатларнинг нусхаларини кўпайтириб беришга 490 та буюртма келиб тушган. Буюртмачилар 2901 та меъёрий ҳужжатлар нусхалари билан таъминланди.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат стандартлари (O,z DSt) 34 та  ва ташкилотнинг стандартлари (Ts) 34 та йиллик кўрсаткичлари тайёрланди, шу билан биргаликда 35 нусхада Давлатлараро стандартларнинг йиллик кўрсаткичлари буюртмачиларнинг мурожаатларига асосан  электрон шаклда такдим этилди.

Буюртмачиларни меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш ва улар ҳақида маълумот бериш учун 590 та корхона ва ташкилотлар билан 122,9 млн. сўмлик шартномалар тузилди.

Буюртмачиларнинг шартномалари асосида меъёрий ҳужжатлар нусхалари билан  таъминлаш ва улар ҳақида маълумот бериш бўйича 490 та корхона ва ташкилотлар билан 111,6 млн. сўмлик иш бажарилди.    

Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 122,9 млн.сўмлик шартномалар тузилиб, бажарилган ишлар ҳажми 111,6 млн. сўмни 2016 йил 3 ойига (январ, феврал, март) нисбатан (98,0 млн. сўм) 113,9 фоизга ортиқни ташкил қилди.

Ахборот маълумот маркази директори томонидан пухта ва узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган дастур ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.