“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамиздаги ишлаб чиқариш корхоналарида  халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимини жорий этиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бунинг учун аввало корхоналарнинг экспорт имкониятини ошириш мақсадида ИСО 9001 халқаро сифат менежментини жорий этиш бўйича ишлар кўламини кенгайтирилмоқда.  

Ўтган 2016 йилда 1954 та корхонларда сифат менежменти жорий этилган бўлсада, уларнинг сони 4181 тани ёки саноат корхоналарининг 9 фоизини ташкил этган.

 Шунинг учун жорий йилда 4,5 мингта корхонада, шундан 1700 таси экспортер корхона бўйича аниқ иш режалари ҳокимликлар, тармоқлар ва корхоналар билан тасдиқлаб олинди.

 Январ ойида 150 та корхонада ИСО 9001 стандарти бўйича сифат менежменти жорий этилди.  Биринчи ярим йилликда Республикамиз миқёсида 800 та корхонада жорий этилади. 

Маълумот учун 2017 йил режасига асосан: Қорақалпоғистон Республикаси (185) Тошкент ш. (872), Тошкент в. (537), Фарғона (415), Самарқанд (383), Андижон (354), Наманган (344), Хоразм (307), Бухоро (228), Қашқадарё (215), Навоий (205), Сурхондарё (172), Жиззах (163), Сирдарё (83).