Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Матбуот, ахборот-таҳлил ва ижро назорати котибияти бошлиғи – раҳбар матбуот котиби

Расулов Рауфжон Гафурович

Телефон: (0-371) 202-0011 (1020).

Манзил: 100049, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 333 «А»

Қабул кунлари: Душанба-жума 9:00 дан 18:00 гача

Электрон почта: pressinfo@standart.uz

Вазифалари ва функциялари:

ОАВ билан ҳамкорликда матбуот анжумани ташкил этиш, пресс релиз тайёрлаш, ОАВни агентлик фаолиятини ёритишга жалб қилиш бўйича ишларни амалга оширади;

Оммавий ахборот воситалари учун хабарлар тайёрлайди ва тарқатади;

Агентлик фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилиш, теле ва радио-эшиттиришлар, давра суҳбатлари, учрашув ва пресс-турларни ташкил этиш, стандартлаштириш соҳасидаги ишларни ёритиб боради;

Агентлик раҳбарлари ва ходимлари иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялар, брифинглар ва бошқа информацион-таҳлилий кўринишдаги тадбир ҳамда учрашувларни уюштиради;

Бош директорга ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

Агентлик фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

ОАВ, босма нашрлар ҳамда нашриёт уйлари билан ишлаш юзасидан шартнома ва бошқа ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ишларини амалга оширади;

Интернет тармоғида Агентликнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларни замонавий даражада юритади ва уларни актуаллигини таъминлайди.