Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Бош директор ўринбосари

Телефон:  (71) 202-00-11

Қабул кунлари: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Электрон почта:  uzst@standart.uz

Таржимаи ҳоли: 

1975 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий,  1997 йил Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган (муҳандис-технолог). Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати  Ўзбекистон либерал-демократик партияси аъзоси.

Меҳнат фаолияти:

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда “Шўртаннефтгаз” унитар шуъба корхонаси газларни қайта ишлаш цехида 4-разрядли оператори лавозимидан бошлаган. 1999 йилдан “Ўздавстандарт” Қашқадарё стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳудудий маркази пуллик хизмат кўрсатиш бўлими муҳандиси лавозимида ишлаган.

2000-2002 йилларда “Ўздавстандарт” Қашқадарё стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳудудий маркази давлат назорати бўлими 2-тоифали муҳандиси,

2002-2004 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати бўлими 1-тоифали мутахассиси, бўлим бошлиғи,

2004-2010 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати бўлими бошлиғи - бошқарма бошлиғи ўринбосари - бош давлат инспектори ўринбосари,

2010-2013 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори,

2013-2017 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори лавозимларида фаолият кўрсатган. 

2017 й. - ҳ.в. “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимида ишламоқда.