«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги
ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



 yuklab olish uchun havola: (pdf, 25 KB)

 

“ЎЗСТАНДАРТ” АГЕНТЛИГИ ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТ

(2020 йил январь-октябрь)

 

СТАНДАРТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА

2020 йилнинг 1 ноябрь ойи ҳолатига Республикада 5893 та (йил якунига режа 2900 та) янги халқаро талаблар асосида ишлаб чиқилган стандартлар қабул қилинди, шу билан бирга тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган 5981 та стандартлар амалиётдан чиқарилди ва 3736 та стандартлар қайта кўриб чиқилди.

Бугунги кунда меъёрий ҳужжатлар фондидаги 30661 та стандартнинг 14521 таси ёки 47,4 % халқаро стандартлар билан уйғунлашган.

ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА

Техник регламентлар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий қилиш мақсадида 2020 йилда 4 та умумий ва 4 та махсус техник регламентлар қабул қилинди. Жами техник регламентлар сони 48 тани ташкил этди (36 та умумий, 12 та махсус).

Жорий йил якунига қадар 6 та техник регламент ишлаб чиқиш белгиланган.

ЎЛЧАШЛАР ЯГОНАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА

Жорий йил январь-октябрь ҳолатига 396640 дона ўлчаш воситалари (шулардан 27701 дона ўлчаш воситаси яроқсиз деб топилган) метрологик текширувдан ўтказилди.

Кўрсатилган метрологик хизматлардан 375727 дона қиёслаш, 19202 дона аттестация ва 1711 дона калибрлаш ишларини ташкил этади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг 187564 та мурожаатларига асосан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) қиёслаш ишлари амалга оширилди.

Ўлчаш воситаларининг метрологик текшируви натижалари ва тасдиқланган турини тан олиш бўйича 242 дона сертификатлари расмийлаштирилди.

Шунингдек, турини тасдиқлаш мақсадида 55 турдаги ўлчаш воситалари давлат синовларидан ўтказилди.

COVID-19 пандемияси даврида тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган 45376 дона инфрақизил тиббиёт термометрлари бепул синовлардан ўтказилди.

МУВОФИҚЛИКНИ ТАСДИҚЛАШ СОҲАСИДА

Ўзбекистон Республикасининг Миллий сертификатлаштириш тизимида 2020 йилнинг январь-октябрь ойларида 123164 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди, шундан, 283 та мувофиқлик сертификати 1 календарь йилига шартнома асосида расмийлаштирилди, серияли ишлаб чиқаришга 4336 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида “Ўзстандарт” агентлиги тизим ташкилоти “UzTest” ДУК томонидан 32729 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди, шундан 73 та мувофиқ сертификати 1 календарь йилига шартнома асосида расмийлаштирилди, 45 та тадбиркорлик субъектларига декларациялаш йўли билан сертификатлар расмийлаштириб берилди.

МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ СОҲАСИДА

2020 йил 1 ноябрь ҳолатига 205 та корхонада 227 та сифат менежменти тизимлари бўйича мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди, шундан:

163 та корхона сифат менежменти тизими бўйича (ИСО 9001), 8 та корхона экологик менежменти тизими бўйича (ИСО 14001), 22 та корхона озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича (ИСО 22000), 17 та корхона энергетик менежменти тизими бўйича (ИСО 50001)  сертификатлаштирилди.

Иқтисодиёт тармоқлари кесимида сертификатлаштирилган корхоналарнинг асосий қисми озиқ-овқат (32 та), енгил (24 та), қурилиш (26 та) саноатига, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари (10 та) ишлаб чиқариш корхоналарига тўғри келади. 

Сифат менежменти тизимларини сертификатлаш 17 та аккредитланган органлари томонидан амалга оширилмоқда.

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 2020 йилга сифат менежменти тизимларини жорий этиш бўйича корхоналар кесимида тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Шунингдек, Global G.A.P. стандарти асосида 17 та (Фарғона 2 та, Бухоро 5 та, Жиззах 1 та, Сурхондарё 2 та, Самарқанд 1 та, Навоий 1 та ва Тошкент вил. 5 та) мева-сабзавот етиштирувчи хўжаликлари сертификатлаштирилди. Global G.A.P. стандарти асосида сертификатлаштирилган хўжаликлар сони жами 56 тани ташкил этади.

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДА

“Ўзстандарт” агентлиги бош директорининг 2015 йил 28 августдаги 472-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизим ташкилотларида кадрлар заҳирасини шакллантириш тўғрисида”ги Низомга асосан марказий аппарат ва тизим ташкилотларининг ҳар бир бошқарув таркибидаги лавозимларига кадрлар захираси малакали мутахассис кадрлар хисобидан шакллантирилади.

Ходимларниинг марказий аппаратдаги бўш (вакант) иш жойларига 6 нафар ёш мутахассислар ишга қабул қилиниб, улардан 1 нафари тизим ташкилотидан ўтказилди.

Бугунги кунга келиб дастлабки кадрлар заҳираси шакллантирилди. Кадрлар заҳирасининг 43 нафар номзодлари Агентликнинг истиқболли мутахассисларидан тизимли равишда янгиланиб турувчи ходимлари хисобидан шакллантирилмоқда.

Агентлик ҳузуридаги Стандартлар институтида Агентлик ва тизим ходимларининг малакалари оширилиши таъминланади. Ҳисобот даврида тизимнинг 1950 нафар ходимлари малака ошириш курсларида ўқидилар.

Шунингдек, тизим ташкилотларининг мутахассислари малакасини ошириш мақсадида, Халқаро метрология қонунчилиги ташкилоти (МОЗМ), Евро Осиё Давлат метрологик ҳамкорлик муассасаси (КООМЕТ), Ҳудудлараро стандартлаштириш ассоциацияси (МАС), Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОIСА), Германия физика-техника иститути (РТВ), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Туркия аккредитация агентлиги (ТуркАК) каби халқаро ташкилотларда ташкил этилган тренинг семинарларида иштироки таъминланмоқда.

Ҳисобот даврида 217 та Агентлик мутахассислари юқорида кўрсатилган халқаро курсларда таълим олдилар ва малака оширдилар.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК СОҲАСИДА

Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) ўртасида хамкорлик битими имзоланди. Европа стандартларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти яратилди. Битим доирасида, Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN)дан 254 та  Европа стандартлари олинди ва 600 та қўшимча стандартига ариза берилди.

Халқаро Электротехника Комиссиясининг “Шериклик плюс дастури” аъзолигига эришилиб, натижада электротехника соҳаларига оид 400 та бепул халқаро стандартлар олиш имкони яратилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 397 та IEC (Халқаро Электротехника Комиссиясининг стандартлари) тақдим қилинди.

Индонезия давлатининг Миллий стандартлаштириш ташкилоти (BSN) ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш, стандартлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан кўмаклашиш соҳаларида Битим имзоланди. Ўзбекистон Стандартлар институти ва Нидерландиянинг “Halal Correct Certification” хамкорлик юзасидан Меморандум имзоланди.

Халқаро ташкилотлар ISO, МГС, GLOBAL G.A.P., ITC билан соҳа йўналишларини ривожлантириш бўйича учрашувлар ташкил этилди.

COVID-19 пандемияси даврида GLOBAL G.A.P. ташкилоти, Хитой сертификатлаш ва инспекция гуруҳи (CCIC), Германиянинг TUV NORD мувофиқликни бахолаш идораси Латвиядаги бўлими экспертлари иштирокида 150 та корхонага онлайн ўкув-семинари ўтказилди.

“Андижонкабель” АЖ, “Nur Muxammad Islom Obod” МЧЖ, “Shaffof Metan Sanoaт” МЧЖ, “Quality Device” МЧЖ, “Quality Electronics” МЧЖга импортёр талабларига мувофиқ СЕ сертификати олинишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Миллий инфратузилмани такомиллаштириш мақсадида, Халқаро Савдо Маркази (ITC) билан видоеконференция шаклида учрашувлар ўтказилиб, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича халқаро экспертларнинг тавсиялари олинди.

ИСО халқаро ташкилотида Ўзбекистонда сифат тизимлари бўйича халқаро ИСО сертификатига эга бўлган корхоналар сони 56 тага оширилди. 

Коронавирус пандемиясини салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган ишлар Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO), Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC), Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM) сайтларда жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилди.

 АҚШ, Саудия Арабистон, Индонезия, Малайзия, Афғонистон Ислом Республикаси ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) бозорларига маҳсулотларнинг импорт талаблар ўрганилди, маълумотлар Агентлик сайтига жойлаштирилди. Ижтимоий тармоқларда халқаро муносабатларга оид 80 маротаба мақолалар билан чиқиш қилинди.

МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА КЎМАКЛАШИШ СОҲАСИДА

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи комиссиясининг халқаро ЕЭК ООН стандартлари 215 та, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ФАО/ВОЗ) “Кодекс Алиментариус” озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича қабул қилинган 27 та, Халқаро ISO ташкилотининг 210 та стандартлари жами 233 та жойлардаги ишлаб чиқариш ва маҳаллий экспортёр корхоналарга таништириш ишлари амалга оширилди. Ушбу корхоналарга қабул қилинган халқаро стандартларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг афзалликлари ҳақида тушунтирилди. 2021 та, шундан стандартлаштириш 859 та, метрология 188 та, сертификатлаштириш 344 та, қадоқлаш ва ёрлиқлаш 95 та, сифат менежмент тизимлари масалалари 301 та ҳамда бошқа масалаларда 234 та консультатив хизматлар кўрсатилди. Ҳудудларда жойлашган 93 та тумандаги 153 та корхоналарнинг 58 турдаги маҳсулотларини дунёнинг 35 та мамлакатларига экспорт қилинишида  амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳудудлардаги 140 та майиз маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш мақсадида CODEX STAN 67-1981 “Стандарт на изюм” стандартлари билан бепул таъминлаб берилди.