Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Марказий аппаратидаги “Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими”да вакант бўлган “Бўлим бошлиғи” лавозимига ишга қабул қилиш мақсадида очиқ танлов эълон қилади. Танловда иштирок этишни билдирган номзодлар қуйидаги малакавий талабларга мос ҳолда танловда қатнашишлари мумкин.

Вакант лавозим номи

Бўлим бошлиғи

Ташкилот номи

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Маълумоти

Олий

Маош

Штат жадвалига мувофиқ

Энг кам талаб этиладиган малакавий талаблар

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, соҳага оид Президент Фармонлари ва қарорлари, ВМ карорлари ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатлар, норматив ҳуқуқий хужжатлар билан ишлаш кўникмалари, агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган ҳужжатлар, давлат ва рус тилида тўлиқ иш юритиш кўникмаси.

Талаб этиладиган энг кам иш стажи

1-3 йил комплаенс назорати соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Бандлик

Тўлиқ

 


 

Номзодлар ўзларининг резюме, маълумотнома (объективка)ларини (боғланиш маълумотларини киритган ҳолда) агентликнинг info@standart.uz, uzst@standart.uz электрон манзилларига 2022 йилнинг 11 март кунидан 16 март кунига қадар тақдим этишлари мумкин.