«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



“Ўзстандарт” агентлиги Миллий эталонлар маркази (“ЎзМEМ”) ўз фаолияти билан ўлчаш, синаш ва маҳсулотни сертификатлаштириш натижаларини халқаро даражада тан олиниши, Ўзбекистон Республикасида ўлчашлар, синашлар, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бирлигини таъминлаш мақсадида миллий эталонларни текшириш, сақлаш ва ишлатишни амалга оширувчи илмий-текшириш давлат корхонасидир.

“ЎзМEМ”да қуйидаги 9 та миллий бошланғич эталонлари мавжуд:

  • Узунлик бирлиги миллий бошланғич эталони;
  • Масса бирлиги миллий бошланғич эталони;
  • Босим бирлиги миллий бошланғич эталони;
  • Вақт ва частота бирлиги миллий бошланғич эталони;
  • Ўзгарувчан ток кучланиши бирлиги миллий бошланғич эталони;
  • Индуктивлик бирлиги миллий бошланғич эталони;
  • Электр сигъими бирлиги миллий бошланғич эталони;
  • Сув сарфи ва миқдори бирлиги миллий бошланғич эталони;
  • Газларнинг хаводаги улуши бирлиги миллий бошланғич эталони.