«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



«Ўзстандарт» агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (СМСИТИ).

СМСИТИ Марказий Осиё худудида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш сифатни бошқариш соҳасида илмий-тадқиқот институти ва малака ошириш маркази сифатида ягона бўлиб ҳисобланади.

СМСИТИ қуйидаги масалалар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради:

  • Давлат стандартлаштириш тизимини (Ўз ДСТ) ва Миллий сертификатлаштириш тизимини (ЎзР МСТ) такомиллаштириш ва ривожлантириш;
  • Ўзбекистон Республикасида метрологик таъминлаш асосларини ўлчаш бирликларини таъминловчи меъёрий базасини ишлаб чиқариш ва такомиллаштириш;
  • Техникавий иқтисодий ва социал маълумотларни таснифлаш ва кодлашни ягона тизимини тадқиқот қилиш ва ривожлантириш;
  • Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаси доирасида атамаларни ва аниқловчиларни ишлаб чиқиш.

СМСИТИ Ўзбекистон Республикасининг метрологик хизмати Бош маркази, Ўзбекистон Республикаси стандарт намуналарининг Бош маркази, Ўзбекистон Республикасининг бузилмас назоратининг Бош маркази вазифасини бажаради.

СМСИТИ қуйидаги хизматларни бажаради:

1 Стандартлаштириш соҳасида:

  • соҳа стандартлаштириш тизимларини ишлаб чиқариш (ишлаб чиқаришда иштирок этиш);
  • соҳада асос бўлувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқариш (ишлаб чиқаришда иштирок этиш);
  • Корхона ва ташкилотларда стандартлаштириш соҳасида, ишлаб чиқаришни меъёрий таъминлаш, техник назорат синовлари, сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқариш ва жорий этишда мувофиқ тавсияларни ишлаб чиқққан ҳолда комплекс ўрганиб чиқиш;
  • Лойиҳа ва жорий меъёрий ҳужжатларнинг барча босқичларини, меъёрлаштириш назоратини, келишувларни текширишни, мажбурий талабларга мувофиқлигини текширишни, патент тозалигини текширишни, маълумотлар мавжудлигини текширишни, очис нашрларга лойиқмаслигини, техникавий экспертизани, иқтисодий экспертизани, технологик экспертизани, ҳуқуқий экспертизани, нашриёт тахририни (илмий ва адабий) ўз ичига олган ҳолда экспертизаси;
  • Меъёрий ҳужжатларнинг илмий-техникавий босқичи баҳоси.
  • ЖСУ савдода техникавий тўсиқлар келишуви талабларига мувофиқлиги экспертизаси;
  • Техникавий босқич ва маҳсулот сифати картасини ишлаб чиқариш;
  • ХС ИСО 9000 церийасида сифат тизимини ишлаб чиқариш;
  • Стандартлаштириш, сифатни бошқариш, техникавий назорат бўйича қўмиталари, асосий ташкилотларини ва хизматларининг низомларини ишлаб чиқиш;
  • Стандартлаштириш ва маҳсулот сифати соҳасида Республика ўсув муассасалари ва мутахассислар малакасини ошириш тизимлари учун ўсув-тематик режалари ва дастурларини ишлаб чиқариш;
  • Стандартлаштириш ва маҳсулот сифати доирасида техникавий қўмиталарининг, асосий ташкилотларнинг стандартлаштириш хизматларининг, сифат бошқармаларининг, стандартлаштириш бўйича, техникавий назорат, методик материаллар, концепциялар, истиқболлар, қилинадиган ишлар низомлари экспертизаси;
  • Стандартлаштириш ва сифат доирасида, ишлаб чиқаришни меъёрий таъминлашда (жойларга чиқишни ўз ичига олган ҳолда) долзарб муаммолар бўйича семинарлар ўтказиш;
  • Стандартлаштириш ва маҳсулот сифати соҳасида доимий ишлаб турувчи маслаҳатларни ўтказиш.

2 Метрология соҳасида:

  • корхона ва ташкилотларнинг метрологик хизматларини аналитик лабораторияларини, стандарт намуналар хизматларини ва бузилмас назоратни ташкиллаштиришда ва такомиллаштиришда, методик ёрдамни кўрсатиш;
  • ўлчаш воситаларини хилини тасдиқлаш учун олиб борилаётган синовларни техникавий ҳужжатларини (техникавий топшириқ, техникавий шарт, синовлар дастури, қиёслаш методикалари лойихасини) ишлаб чиқиш;
  • ўлчаш воситаларини хилини тасдиқлаш учун синовларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
  • ўлчаш воситаларини, шу жумладан импорт қилинганларни, методик аттестациялаш бўйича барча комплекс ишларни ўтказиш;
  • ўлчашни бажарилишини, керакли ҳужжатлар мажмуини ишлаб чиқаришни ўз ичига олган ҳолда, методик аттестатлаш;
  • аналитик текширув хизматини аттестацияга тайёрлаш;
  • лабораторияларни (ташкилотларни) стандарт намуналарини асосий ташкилотлар сифатида аккредитацияга тайёрлаш;
  • стандарт намуналарини ишлаб чиқаришда ва тайёрлашда амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
  • меъёрий ва техникавий ҳужжатларни метрологик экспертизаси;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлашга йўл қўйилиши мақсадида, импорт қилинаётган стандарт намуналар ҳужжатларининг экспертизаси;
  • стандарт намуналар доирасида маркетинг тадқиқотлари;
  • бузилмас текширув хизматини аккредитатлаштиришга тайёрлаш;
  • бузилмас текширув методикаларини аттестатлаштириш;
  • Давлат метрологик назорати хизматидан мустасил ҳолда, ишлаб чиқаришни ва корхоналарни метрологик таъминоти аҳволи аудити.

3 Сертификатлаштириш доирасида:

  • ташкилотларни сертификатлаштириш бўйича идора сифатида, синов лабораторияларини (марказларини) ва текширув идораларини аккредитатлаштиришни ташкил этишни тайёрлашга методик ёрдам кўрсатиш;
  • мутахассисларни эксперт-аудитор сифатида аттестациядан ўтказишга тайёрлаш;
  • бир хил махсулотни сертификатлаштириш тизимини тузишда ёрдам бериш;

4 Техника – иқтисодий ва социал маълумотларни таснифлаш ва кодлаш доирасида (ТИСМ);

  • техник–иқтисодий ва ижтимоий ва социал маълумотларни меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш;
  • стандартларнинг Умумдавлат таснифлагичлари бўйича, ҳисоб-китоблар ва ўлчашлар бирликлари бўйича, жахон давлатлари валуталари бўйича маълумотни кўрсатгичлар билан таъминлаш;
  • ТИСМ таснифлагичларни ишлаб чиқариш саволлари бўйича маслахатлар бериш;
  • таснифлаш ва кодлаш соҳасида мутахасиссларни тайёрлаш;

5 Атамашунослик ва таржималар доирасида:

  • ҳужжатларни рус тилидан давлат тилига таржима қилиш (ҳудуди шундай давлат тилидан рус тилига);
  • техника доирасида ҳужжатларни атамашунослик экспертизасидан ўтказиш;
  • таълим доирасида атамашунослик стандартларини ишлаб чиқариш бўйича маслахатларни бериш;

6 СМСИТИ да аккредитлаштирилган ишлаб чиқариш ва сифат тизимини сертификатлаштириш идораси, қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • корхона ва ташкилотларда сифат тизимини сертификатлаштириш;
  • ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш;
  • корхона сифат тизимини сертификатлаштиришга тайёрлигини бахолаш.