«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Хурматли фойдаланувчи!

Сиздан диққат билан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (“Ўзстандарт” агентлиги)нинг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Тартиби билан танишиб чиқишингиз сўралади.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар “Ўзстандарт” агентлигига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.

Мурожаатлар огъзаки, ёзма ёки электрон шаклда: шахсан тақдим этилиши, почта орқали юборилиши, “ишонч телефони” орқали, электрон почта (uzst@standart.uz) орқали, “Ўзстандарт” агентлигининг расмий веб-сайти орқали, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали (Хукумат портали) орқали юборилиши мумкин.

Шахсан тақдим этилган, почта алоқаси орқали, “ишонч телефони” (150-23-00) орқали, электрон почта орқали, “Ўзстандарт” агентлигининг расмий веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатлар “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан 2015 йил 24 апрелда тасдиқланган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тўгърисидаги Низомга асосан кўриб чиқилади. (PDF шаклда юклаб олиш, 310 кб)

Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали (Хукумат портали) орқали келиб тушган мурожаатлар, электрон шаклдаги мурожаатлар сифатида рўйхатга олинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378 сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекситон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали тўгърисида”ги Низомида келтирилган талабларни инобатга олган ҳолда юқорида кўрсатиб ўтилган Низом асосида кўриб чиқилади.

Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.

Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим. 

Ёзма мурожаат мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.

Электрон мурожаат, рақамли электрон имзо ва бошқа мавжуд бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланган, идентификатсиялаш имкониятига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар: яширин мурожаатлар; ваколатлари тасдиқланмаган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган жисмоний ёки юридик шахслар орқали тақдим этилган мурожаатлар; қонунчилик билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг расмий веб-сайти орқали тақдим этилган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби:

1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги расмий веб-сайти фуқароларни “Ўзстандарт” агентлигига мурожаат этиш имкониятини таъминловчи қўшимча восита хисобланади.

2. Мурожаатга жавоб бериш маълум вақтдан кейин “Ўзстандарт” агентлигининг расмий веб-сайтининг “Савол ва жавоблар” сарлавҳасида эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кундан ошмайди. Агар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиш учун қўшимча вақт талаб этилса, у ҳолда 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин

3. “Ўзстандарт” агентлигининг ваколат доирасига кирмайдиган саволлар кўриб чиқилмайди ва бошқа ташкилот ва корхоналарга юборилмайди. Нотўгъри шаклга эга бўлган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

4. Матннинг ўлчами 1000 белгидан ошмаслиги лозим.

5. Тўлиқ бўлмаган ёки жўнатувчи ҳақида маълумотлар аниқ бўлмаган тақдирда электрон шаклдаги мурожаатлар (сўровлар) кўриб чиқилмайди.

6. Агар Сиз, бизнинг жавобимиздан қониқиш ҳосил қилмасангиз, “Ўзстандарт” агентлигининг қуйидаги манзилига ёзма мурожаат қилишингиз мумкин: 100049, Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси 333 А уй. Электрон манзил: uzst@standart.uz