Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида сифатни бошқариш тизимларини жорий этган ва сертификатлаштирилган корхоналар учун бир қатор имтиёзлар белгиланган. Ушбу корхоналарга солиқ имтиёзлари қўлланилиб, тендер савдоларида устунлик берилмоқда.

АМАЛДАГИ ИМТИЁЗЛАР:

1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 356-модда.

Ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база қуйидагиларга йўналтирилган маблагълар суммасига камайтирилади:

янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга;

лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига.

Солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса - у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб беш йил ичида амалга оширилади;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731-сон Қарори 7-банди:

Сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатсиядан ўтказиш, шунингдек лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга йўналтириладиган маблагъларга янги технологик ускуналарни сотиб олишда назарда тутилган ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришнинг амалдаги тартиби микрофирмалар ва кичик корхоналар учун татбиқ этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 июлдаги “Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 349-сон Қарори 5-банди:

Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлари, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги “Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 173-сон қарори 5-банди:

халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун тегишли малакага эга бўлган маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;

давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар харид қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказишда бошқа тенг шарт-шароитларда устунлик сифатни бошқаришнинг сертификатлаштирилган тизимига эга бўлган мамлакатимиз маҳсулот этказиб берувчиларига берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Низомнинг 12-банди:

Халқаро стандартлар бўйича сифат тизимини жорий қилган, шунингдек экспортбоп маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни назарда тутувчи корхоналар, маҳаллийлаштириш дастурига киришда, юқоридаги мезонларга мувофиқ келадиган лойиҳалар бўйича афзаллика эга.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 июлда 2697-сон билан рўйхатга олинган «Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 5-банди:

Низом 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган корхоналар томонидан мазкур Низом 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом-ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.