Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati


Янгиликлар



2016 йил  26-27 январь кунлари “Ўзстандарт” агентлигида «Халқаро электротехника қўмитаси фаолияти ва ISO/IEC 50001  стандартини жорий этишни амалга ошириш тажрибаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

Mamlakatimiz ta’lim tizimini zamonaviy, jahon talablariga mos ravishda isloh qilish muvaffaqiyatli amalga oshirilib, mamlakatimizda yetuk, har tomonlama malakali mutaxassislar tayyorlashga hukumatimiz tomonidan alohida e’tibor qaratilmoqda. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2016 йил 4 январдаги “Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2-сонли буйруғи рўйхатдан ўтказилди (2016 йил 16 январдаги 2754-сонли).

2015 йилнинг 19 январида “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида 2015 йил ташкилот фаолиятининг натижалари бўйича кенгайтирилган Хайъати мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис ишида барча тузилма бўлинмалар, ҳудудий бошқармалар ва “Ўзстандарт” агентлигига қарашли ташкилотларнинг раҳбарлари қатнашдилар.       

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2016 йил 11 январдаги “Шаҳар йўловчи транспорти хизматларини сертификациялаш қоидалари, шунингдек, уларга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўрисида”ги қарори рўйхатдан ўтказилди (2016 йил 13 январдаги 950-2 – сонли).

Пресс-релиз: "Ўзстандарт" агентлигининг 2015 йил якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши

2016 йил 19 январ куни "Ўзстандарт" агентлигининг катта мажлислар залида 2015 йил  якунларига бағишланган навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиши режалаштирилган. 

  • 15.01.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  8942
Пресс-релиз: "Халқаро талаблар ва энг яхши амалиёт, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида стандартларни ишлаб чиқиш, Германия тажрибаси" мавзусида давра суҳбати

2015 йил 3 декарда "Ўзстандарт" агентлигининг кичик мажлислар залида "Халқаро талаблар ва энг яхши амалиёт, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида стандартларни ишлаб чиқиш, Германия тажрибаси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

  • 30.11.2015
  •  Ko'rishlar: 
  •  9591
Пресс-релиз: “ИСО 50001 стандарти талаблари асосида энергетика тизимларини бошқаришни жорий этиш бўйича” амалий семинар

2015 йил 26 ноябр куни “Ўзстандарт” агентлигида “ИСО 50001 стандарти талаблари асосида энергетика тизимларини бошқаришни жорий этиш бўйича” амалий семинар бўлиб ўтади.

  • 25.11.2015
  •  Ko'rishlar: 
  •  10086

Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш  тўғрисида” ги қонунига 2013 йил 30 апрелда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан киритилган ўзгартиришларга асосан,Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир  қуйидаги тоифадаги норматив ҳужжатлар қўлланилиши белгиланган:
халқаро(давлатлараро, минтақавий) стандартлар;
Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари;
ташкилотнинг стандартлари;
хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари.