Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида соғлом рақобат муҳитини шакиллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қаердаки ходимлар орасида ижодий ва ижобий муҳит йўлга қўйилган бўлса, шубҳасиз ўша ерда тараққиёт ва юксалиш бўлади.

Сир эмас сўнгги йилларда “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК раҳбариятининг ташаббуси билан  ходимлар орасида тизимли мулоқотлар йўлга қўйилиб,унда  институтга мурожаат билан келаётган ҳар бир истеъмочига самимий муносабатда бўлиш лозимлиги, мулоқот пайтида таъмагирликка йўл қўймаслик каби муҳим вазифаларга эътибор қаратиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирнинг навбатдагисида “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси ходимларининг  Республикамизда қабул қилинган “Коорупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя қилиниши юзасидан кўргазмали давра суҳбати ташкил этилди.

Йиғилиш давомида институт директори ўринбосари М. Хайруллаев, ва Бош юрист консулти С. Ҳасановалар сўзга чиқиб, ходимларга ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмасликлари, тамагирлик, порахўрлик ва бошқа коррупция ҳолатини келтириб чиқарадиган омилларга йўл қўймасликлари ҳаётий мисоллар ёрдамида таъкидладилар.

Албатта, институт жамоаси ўртасида ташкил этилаётган бу каби маърифий тадбирлар ҳар бир ходимнинг ўз ишига масъулият билан ёндошишига ёрдам беради.