Жорий йилнинг 3 июл куни соат 10-00 да “Ўзстандарт” агентлигинг катта мажлислар залида“Республикамизда Стандартлаштириш ва  сертификатлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилиши режалаштирилган.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири, иқтисодиётни  янада  ривожлантириш ва либераллаштиришга қаратилган.

Жаҳон стандартларига мос сифатли маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни  жаҳон  бозоридаги  рақобатбардошлигини  таъминлаш  мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Шу маънода  жорий  йилнинг 28 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзстандарт” агентлиги  фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги, ва  2017 йилнинг 21 июндаги Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қабул қилинган қарорлари юртимизда  ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларимизнинг нафақат ички бозорларимизда, балки жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари бозорларида муносиб  ўринни  эгаллашига  ёрдам бериши  билан  аҳамиятлидир.     

Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;

Маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;

Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш имкониятларини кенгайтиришга;

Аккредитация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва сертификатлаштириш  идоралари  фаолиятининг  самарадорлигини  ошириш;

Эксперт-аудиторларни тайёрлаш ва сертификатлаштириш идоралари ходимларининг малакасини ошириш;

Техник регламентларни амалиётга тадбиқ этишга ва бу борадаги муаммолар ва вазифаларни таҳлил қилиш;

Тежамкор ва инновацион стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг кўлами ҳамда сертификатлаштириш идораларига методик-услубий ёрдамни кўрсатиш;

Қабул қилинган техник регламентлар ва халқаро стандартларга мувофиқ янги синов усулларини жорий этиш, сертификатлаштириш борасидаги вазифани 3 иш  кунида амалга оширишни ташкил этиш бўйича амалий тавсияларни ижроси юзасидан қилинаётган ишлар таҳлил қилинади.