Навоий вилояти, Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро томонидан Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида жойлашган “ROF FOOD UNIVERSAL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Лабаний” шакарли қуйилтирилган сут маҳсулотининг сифатсизлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

“Ўзстандарт” агентлигининг топшириғига биноан, Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази масъул ходимлари “ROF FOOD UNIVERSAL” МЧЖда навбатдан ташқари инспекция назоратини ўтказдилар. Маҳсулотдан олинган намуналар лаборатория синовидан ўтказилганда “Лабаний” шакарли қуйилтирилган сут маҳсулотининг меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Бу тўғрисида “ROF FOOD UNIVERSAL” МЧЖ раҳбари М.Рахматуллаев огохлантирилиб, камчиликларни бартараф этиш учун корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиш тўғрисида Фарғона синов
ва сертификатлаштириш маркази қарори қабул қилиниб, ижро учун юборилди.

Ушбу хато ва камчиликлар бартараф этилмаганлиги сабабли Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан “ROF FOOD UNIVERSAL” МЧЖга берилган мувофиқлик сертификати бекор қилинди ҳамда маълумотлар тегишли чора кўриш учун Давлат солиқ органига юборилди.