“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қошидаги кимё-биология лабораторияси мутахассис ҳодимлари, озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги, ҳайвонот олами ва атроф муҳит саломатлиги - “BIOR” илмий тадқиқот институтининг синов лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бундай тадбирларни ташкиллаштиришдан мақсад, чет давлаталаридаги соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва озиқ-овқат махсулотлари хавфзизлиги йўналишида мувофиқликни баҳолаш бўйича халқаро даражада малака оширишни таъминлашдир.

Озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги, ҳайвонот олами ва атроф муҳит саломатлиги - “BIOR” илмий тадқиқот институтининг синов лабораторияси Европа иттифоқи давлатлари ҳудудидаги Рига шаҳрида жойлашган (Латвия). Ушбу марказ 1944 йилдан бери ўз фаолиятини олиб боради ва ҳозирги кунда 400 га яқин мутахассис ҳодимлар фаолият юритиб келмоқда. Марказ, озиқ-овқат махсулотлари хавфзизлиги назорати, ҳайвонот оламининг инфекцион касалликлари назорати, балиқчилик ва сув хўжалиги йўналишида синов ишларини олиб бориш хизматлари бўйича фаолият юритади. Тажриба алмашиш ва малака ошириш доирасида озиқ-овқат махсулотларига тегишли бўёқли моддалар устида синовлар ўтказишнинг етакчи усуллари, суюқлик хроматографи усули ёрдамида, микотоксин моддаларни таҳлил қилиш ҳамда озиқ овқат махсулотларидаги мой ва ёғ моддаларининг кислотали таркибини аниқлаш усуллари ўрганилди. Ушбу синов усуллари, Европа иттифоқида озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таҳлил қилишнинг замонавий услубиятларини ўрганишда ёрдам беради.