Андижон Синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан вилоят ҳудудида жойлашган бир қатор  йирик божхона омборларида, хусусан, Андижон “Маданий хўжалик моллари” базаси ҳудудидаги 9-сон божхона пости, Андижон “Темирйўл вокзали” ҳудудидаги 2-сон божхона пости ҳамда  Асака шаҳридаги 03015-сонли Асака божхона постларида  “Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК  қошидаги маҳсулотларни сертификатлаштириш идорасининг бир қанча  шаҳобчалари ўз фаолиятини бошлади.

Янги ташкил этилган шахобчаларга марказ фаолиятини ва сертификатлаштириш ишларига оид бўлган барча зарурий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда марказ қошидаги “Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан экспортёр корхоналарга амалий ёрдам сифатида соҳага оид кўрсатиладиган БЕПУЛ консультатив хизматлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган банерлар тайёрланиб жойлаштирилди.

Ушбу  шаҳобчаларига бириктирилган масъул ходимлар томонидан ҳудуддаги экспортёр корхоналарга “Ўзстандарт” агентлигининг соҳаларига оид барча муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича тегишли амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларга соҳалар бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатилиши таъминланмоқда.