Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат Корхонанинг мажлислар залида 2018 йилнинг 20 февраль куни, Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат Корхонаси, Навоий Стандартлаштириш Метрология Бошқармаси, “Саноатконтехназорат” ДИ Навоий филиали, “Ўздавнефтигазинспекция” Навоий филиали ходимлари хамкорликда вилоятда мавжуд Автомобилларга сиқилган газ тарқатиш шахобчалари хамда Автомобилларга суюлтирилган газ тарқатиш шахобчалар рахбар ва операторлари учун Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган №326-сонли “Сиқилган табиий газ, суюлтирилган газ ёки дизел ва газ ёқилғиси аралашмаси билан ишлайдиган транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги ва №237-сонли "Муомалага чиқарилаётган ғилдаракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги техник регламентларни қўлланилаётганлиги юзасидан ўқув семенар ўтказилди.

Ўқув семенар давомида газ баллонларнинг хавфсизлиги, бахтсиз ходисаларни олдини олиш юзасидан презинтация ва видеороликлар қуйиб берилди. Хозирги кунда қандай газ баллонлардан фойдаланиш тўғрисида семинар иштирокчиларига тушунчалар берилди. Ўқув семинар охирида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Берилган саволларга тегишли корхона ва ташкилотлар мутаххасислари томонидан қониқарли жавоблар берилди. Ушбу семинар Вилоят телерадиокомпанияси томонидан лавхалар олинди ва телевидения орқали эфирга узатилди.