“Ўзстандарт” агентлиги бош директори А.Ў.Каримовнинг таклифига кўра, жорий йилнинг 1 март куни Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси  Сайёд Шахобуддин Тимурий “Ўзстандарт” агентлигига ташриф буюрди. 

Меҳмон билан учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги бош директори А.Ў.Каримов икки мамлакат ўртасидаги стандартлаштириш, метрология, махсулотларни сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида қўшма лабораторияларни очиш бўйича стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган  истиқболли  келишувлар  ҳақида сўз юритилди. 

Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси  Сайёд Шахобуддин Тимурий дарҳақиқат “Ўзстандарт” агентлиги  ва ушбу тизимда Афғонистон Республикасида фаолият кўрсатаётган Афғонистон  стандартлаштириш миллий идораси билан хамкорлик алоқаларини ўрнатиш минтақалараро шериклик учун улкан салоҳият ва имкониятлар эшигини очишга умид билдирди.

Элчи жаноблари келгусидаги ҳар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини алоҳида таъкидлади.