2018 йил 9 март куни “Ўзстандарт” агентлиги “Наманган ССМ” ДК мутахассислари Наманган вилоят божхонасининг мажлислар залида “Тадбиркорлик субьектларига маҳсулот экспортида яратилган кенг қулайлик ва шарт-шароитлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг бартараф этиш чоралари” мавзусида ўтказилган семинарда иштирок этдилар.

Семинардан кўзланган мақсад жорий йилнинг 27 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида корхоналарни экспорт салохиятини ошириш, импортни камайтиришга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган тадбирларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш.

Семинарда “Наманган ССМ” ДК мутахассислари билан бир қаторда вилоят божхонаси, Бош прокуратура хузуридаги ижро департаменти, Наманган марказий банки, вилоят солиқ бошқармаси вакиллари томонидан Наманган вилоятида фаолият юритаётган тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарларига тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари импорти ва экспорти соҳасидаги янгиликлар ва муҳим ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

“Ўзстандарт” агентлиги “Наманган ССМ” ДК мутахассиси А.Элчиев ўз сўзида корхоналарда сифат менежменти тизимларини жорий этиш афзалликлари, махсулотлар синови, сертификатлаш тартиблари хақида батафсил тушунтириш берди.

Тадбир жонли рухда ўтиб, барча эштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.