Жорий йилнинг 11 апрел куни “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида  Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ташаббуси,  Hilfswerk Austria International  хамда “Ўзстандарт” агентлиги хамкорлигида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодиёт комиссияси стандартларини  (ЕЭК ООН стандартлари) жорий этиш ва илгари суриш  мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинари қатнашчиларига халқаро экспертлар томонидан ЕЭК ООН стандартларини халқаро савдода тутган ўрни, ЕЭК ООН DDP 15 , ЕЭК ООН DDP-07 ва  ЕЭК ООН DDP-07 стандартлари  ва уларнинг афзалликлари тўғрисида  тўлақонли маълумот берилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” Холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт”  АЖ, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси вакиллари, “Ўзстандарт” агентлиги тизим мутахассислари ва республикамиздаги экспортёр корхоналар иштирок этишди. Семинар кизгин бахс-мунозаралар тарзида булиб ўтди.