Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Амир Темурнинг ташаббуси билан 1370 йилда Самарқанд, 1380 йилда эса Кешнинг (ҳозирги Шаҳрисабз) атрофи қайтадан мудофаа деворлари билан ўралган.

Шунингдек, Буюк Темур халқ фаровонлигию, мамлакат ободончилиги йўлида сув омборлари, тўғонлар қуришга, ариқлар қазишга, янги ерларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор берган. Мамлакатнинг иқтисодий аҳволини кўтариш, аҳоли учун савдонинг аҳамияти беқиёс эканлигини тушунган ҳукмдор бозорлар, расталар ва турли-туман устахоналарни барпо этиб, халқ ҳунармандчилик санъатини тараққий эттирган.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ҳар жабҳадаги ўзгаришлар, ободончиликларни кўриб, Амир Темур бобомизнинг Шаҳрисабзда  “Агар бизнинг қудратимизга ишонмасанг, биз қурдирган иморатларимизга боқ!” деган хитоби яна бир қайта жонланаётганлигини кўришимиз мумкин.

 “Ўзстандарт” агентлиги Самарқанд Синов ва сертификатлаштириш марказининг бир гуруҳ жамоаси Темур туғилиб, оёққа турган юртга, Шаҳрисабз шаҳрига саёҳат қилиб, тарихий қадомжоларни кўздан кечириб, халқимиз ҳар соҳада моҳир бўлганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилди, ҳамда Темур салтанатидан кўнгли ғурурга тўлди.

 Юртимизда ички туризм сифатида Шаҳрисабзга қилинган саёҳат ҳар бир кишининг кўнглида шубҳасиз буюк тарихга, буюк аждодларига муносиб бўлиб, меҳнат қилишга ундайди. Бежиз халқимиз орасида ”Яхши дам – меҳнатга ҳамдам” — деган ибора юрмайди, бу каби тадбирлар эса меҳнат унумдорлигини ошириши билан ҳам аҳамиятлидир.