“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовнинг топшириғи асосида “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси томонидан Қашқадарё вилояти миқёсида сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш ва экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда мувофиқликни баҳолаш натижаларини хорижий мамлакатларда тан олинишини таъминлаш юзасидан бир қатор янгича ёндошувлар амалиётга жорий этилмоқда.

Хусусан, марказнинг ташаббуси билан тузилган “Ҳаракат Дастури” доирасида жорий йилнинг  21-22 май кунлари марказнинг “Физик-кимёвий” синов лабораториясида барча турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари ва зираворларни сифат кўрсатгичларини аниқлашда қўлланиладиган синов усуллари амалдаги халқаро стандартларига асосан халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш режалаштирилган эди.

Мазкур масаланинг ижросини таъминлаш мақсадида Туркия давлатининг  “TurkAK” халқаро аккредитация идорасининг халқаро даражадаги етакчи эксперт-аудиторлари томонидан баҳолаш ишлари ўтказилди.

Қувонарли жиҳати шундаки, ўтказилган баҳолаш хулоса  натижасида “Физик-кимёвий” синов лабораториясининг халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича  ижобий баҳоланди.

Бунинг натижасида расмийлаштирилаётган синов усуллари жаҳон миқёсида тан олинадиган бўлди.