Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан янада тўлдириш, халқимизнинг эҳтиёжидан ошиқча маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш кўламини кенгайтириш, шу орқали қишлоқ меҳнаткашларининг даромадини ошириш, юртдошларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга.

Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) иш режасига асосан Европа  Иттифоқининг Ўзбекистон қишлоқ худудларининг барқарор ривожлантириш лойиҳасига мувофиқ Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Кўкёр қишлоғида ҳўл мева маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида 2018 йил 23-24 май кунлари Семинар тренинг тадбири ўтказилди.

Семинарда Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) мутахассислари Патрик Брейди (АҚШ), Наманган вилояти “Агрокимёхимоя” АЖ худудий бўлими мутахассислари, Наманган ССМ ДК мутахассислари ва мева маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Семинар-тренинг доирасида фермер хўжаликлари вакилларига Ўзбекистоннинг ҳўл ва қайта ишланган мева ва сабзавотлари бўйича экспорт салоҳияти, маҳсулотларга тегишли ҳалқаро стандартлар ва ташқи бозор талаблари хусусида батафсил маълумотлар берилди. Мева маҳсулотларини етиштиришдаги зараркунандаларга қарши курашиш бўйича жаҳон тажрибаси семинар иштирокчиларга мисоллар ёрдамида бевосита жойларда батафсил ёритиб берилди. Семинар-тренинг давомида фермер хўжаликлари вакиллари меваларни етиштиришдаги ҳар бир жараённи назорат қилиб боришни замонавий усулларини ўргандилар, меваларнинг сифати ва хавфсизлигига импортёр давлатларда қўйиладиган талабларни ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.