Аввал хабар қилганимиздек, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тайёрлаб Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган “Назорат хариди” қарор лойиҳасини тасдиқлаш юзасидан республикамиздаги етакчи партиялар билан ҳамкорлик тизимини  йўлга  қўймоқда.

Бугун навбатдаги учрашув Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон либерал демократик партияси фаоллари билан бўлиб ўтди.

Маълумки, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тизимли равишда ташкил этиб келинаётган “Назорат хариди” натижасида халқимиз ва ички истеъмол бозорларимизни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар бажарилди.

Бундай жараённинг очиқлигини таъминлашда ОАВлари ходимлари ва Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Партия раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А.Расулов, Ўзбекистон Миллий метрология институти директори ўринбосари М.Жалилов ва Бошқарма бошлиғи Ж.Мелибоев ва бошқа масъул ходимлар иштирок этдилар.

Дастлаб учрашувни “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов кириш сўзи билан очиб, Агентлик томонидан олиб борилаётган ишлар ва мазкур қарор лойиҳасидан кўзланган мақсад ва моҳиятга тўхталиб ўтди.