Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази-давлат корхонасида кадрлар билан ишлаш  тизимини такомиллаштириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни самарали механизмларини жорий этиш, ташаббускор кадрларни жалб этиш, ходимлар касб маҳоратни ошириш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, марказда 2018 йилга белгиланган ҳаракатлар стратегиясининг 3-банди ижросини таъминлаш, кадрлар захирасини тайёрлаш мақсадида марказ рахбарияти ва  Жиззах Политехника институтининг 3-курс талабаларидан билимли, чет тилларини пухта ўзлаштиришган, ахборот технологияларида унумли фойдаланадиган  талабалари билан сухбат ташкил этилди.

Сухбатда талабаларнинг амалиёт режаси асосида белгиланган дастурга мувофиқ  хар бир йўналиш бўйича мутахассисларга бириктириш, келгусида захира кадрларни иш билан таъминлаш юзасидан келишиб олинди.

Малакавий диплом битирув ишлари бўйича сохада мавжуд долзарб мавзулар танланиши ва шу мавзу бўйича ишлаш таклифлари билдирилди.

Учрашув натижаси бўйича Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази-давлат корхонаси ва Жиззах политехника институти билан реал интеграцион алоқалар ҳамда ўзаро ҳамкорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича шартнома имзланди.