Юртимизда азал-азалдан маҳалла тарбия ўчоғи ҳисобланади. Сифатсиз маҳсулотлардан ички бозорни ҳимоялаш борасида жамоатчилик назоратини ташкил этишда маҳаллаларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Мамлакатимизда маҳалла институтининг нуфузини оширишда нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий, тарбиявий ва улкан маънавий аҳамиятга эга бўлишига катта эътибор қаратилмоқда, устувор вазифа сифатида белгиланиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоялаш бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этишда ҳамда Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари ҳуқуқий билимини оширишда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини ташкил этувчи қонунларнинг роли олтиб бормоқда.

Шу муносабат билан “Ўзстандарт” агентлигининг Самарқанд ҳудудий бошқарма ва маркази томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси билан ҳамкорликда маҳалла раислари иштирокида “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология қонуний ва меъёрий-ҳуқуқий асослари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарига маҳалла раисларининг катта қизиқишига сабаб бўлди, шунингдек улар томонидан маҳаллаларда ҳам шу каби тадбирлар ташкил этиш зарурлиги ҳақида таклифлар билдирилди, бу борада бошқарма ва марказ ҳокимликлар ҳамда маҳалла институтлари билан ҳамкорликда семинарлар жойларда ташкил этишга келишиб олинди, контактлар алмашинилди.

Соҳани ёритиш бўйича шу каби семинарларни ташкил этиш, аҳолининг ҳуқуқий саводҳонлигининг ортишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.