“Ўзстандарт” агентлиги маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни, экспортёрларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган графикка асосан агентликнинг Самарқанд ҳудудий бошқарма ва маркази томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида тушунтиришлар ўтказиш ҳамда семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирларнинг эътиборли жиҳати шундан иборатки корхона билан семинар, давра суҳбати жараёнида соҳа бўйича муаммоли масала аниқланса улар ечими бўйича корхонага борган ҳолда жойида амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Тушунтиришлар ўтказиш жараёнида экспортёрлар “Ўзстандарт” агентлиги томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва рухсат этувчи ҳужжатлардан ташқари маҳсулотларни қадоқлаш, ёрлиқлаш ва транспортировка қилиш борасида, шунингдек “Halol”, Organic, GLOBALG.A.P халқаро стандартлари юзасидан ҳам кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда, юзага келган саволларга агентлик мутахассислари томонидан жавоблар берилмоқда.

Бугунги кунда бу каби ишлар нафақат Самарқанд вилоятида балки республикамизнинг барча вилоятларида ҳам ташкил этилмоқда.

Ахборот хизмати