Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикаси божхона-тариф тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва ташқи савдо фаолиятини янада тартибга солиш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сонли Қарори кенг имкониятлар яратмоқда.

Маълумки, юртимизда кенг қамровли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиб, бунда мамлакати-мизнинг халқаро иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялашуви ва  тадбиркорлик субъектларига ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантиришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда ҳамда ушбу йўналишда жорий йилнинг ўзида 10га яқин  қарорлар қабул қилинди. 

Шубҳасиз ушбу қарорларнинг қабул қилиниши мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият олиб боришларини рағбатлантирмоқда ва  қулай шарт-шароит яратилишига хизмат қилмоқда.

Юқоридаги қарорнинг қабул қилиниши туфайли божхона-тариф тизимини бошқаришни янада такомиллаштирилиб, мамлакатимизда тадбиркорликнинг ривожланишига, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг кўпайишига, ички бозорнинг сифатли товарлар билан таъминланишига, шунингдек импорт-экспорт операцияларини амалга оширишда  турли характердаги рухсатномалар олишни кескин камайтиришга хизмат қилмоқда.  

Қарорга мувофиқ божхона-тариф тизимини бошқаришни янада такомиллаштиришнинг асосий тамойиллари белгиланиб, импорт божхона тўловлари ставкалари (1-иловага) Республикамиз ҳудудига киритиладиган, акциз солиғига тортиладиган товарлар акциз солиғи ставкалари (2-иловага) тасдиқланган ва ушбу нормалар 2019 йилнинг 1 январидан амалиётга жорий этилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қарорнинг 3-бандига мувофиқ жорий йил 1 сентябрдан шундай тартиб ўртилмоқдаки, унга кўра Ўзбекистон республикасига “Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти”га аъзо мамлакатлардан сертификатланган ҳолда товарлар киритилаётганда уларнинг республикамизда қайта сертификатланиши талаб этилмайдиган бўлди.

Маълумот учун: “Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти” бу – эркин бозор иқтисоди ва демократия тамойилларини тан олувчи  ривожланган мамлакатларнинг халқаро иқтисодий ташкилоти бўлиб, марказий идораси Париж шаҳрида жойлашган.2006 йилдан бери ташкилотнинг Бош котиби жаноб Хосе Анхель Гурриа Тревиньо (Мексика)

Қарорга кўра, шунингдек “(импорт) эркинайланиш” режимида ишлаб чиқарилган товарларнинг божхона расмийлаштирилувида давлат тилида маркировка қилиниши талаб этилмайдиган бўлди.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши,бир қатор ижобий натижаларга олиб келади ва тадбиркорларимиз учунянги қуйлайликлар яратилган. Жумладан:

  • Авваломбор “Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти”га аъзо мамлакатларданрасмий диллерлар орқали сертификатланган сифатли маҳсулотлар кириб келади; 
  • Мамлакатимизда тадбиркорлар сони ошиб, ички бозорга кириб келаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошади;
  • Расмийлаштиришга кетадиган харажатлар камайиб, тадбиркорларнинг маблағлари ва вақти тежалади, коррупциянинг олди олинади;
  • Божхона-тариф тизимининг такомиллаштирилиши бозорда нархларнинг пасайишига ижобий таъсир кўрсатади;
  • Истеъмолчиларнинг маҳсулот сифатига бўлган ишончи ошиб, маҳсулотларни харид қилишга эҳтиёжи ва қизиқиши ортади.

Шундай қилиб, юқоридаги қарорнинг қабул қилиниши Республикамизда тадбиркорликнинг ривожланиши ва мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиёти тизимидаги ўрни ва мавқеси ошишига хизмат қилади деб умид қиламиз.

Ахборот хизмати