Ахборот маълумот маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя килишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони  ижросини таъминлаш мақсадида, келгусида бекор қилиниши режалаштирилган ва маънан эскирган, бозор механизмларини ўрнини эгаллаб олган стандартларни хатлови ўтказилиб, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотларга хатлов натижалари юборилиб, 556 та стандартлар, вазирлик ва ташкилотлардан йиғилган таклифлар асосида бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 21498 та стандартларининг  электрон версиялари , “Ўзстандарт” агентлиги веб-сайтига жойлаштирилди:
Ўзбекистон  Давлат стандартлари (O’z Dst) 1271 та;
Давлатлараро стандартлар (ГОСТ) 20131 та ва бошқалар;
Ўзбекистон  Давлат стандартлари (O’z Dst) кўрсаткичлари (каталоглари).

Давлат фонди жорий этилган 594 та (16,4%) халқаро ИСО стандартлари билан тўлдирилди. Жами 3155 ГОСТ ИСОларни ташкил этади.

Жорий йилда хўжалик субъектлари ва корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга тегишли бўлган стандартларни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш мақсадида 594 та стандартлар ишлаб чиқилиб жорий этилди.

Албатта бундай яратилган имкониятлар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг фаолиятларига кенг имкониятлар яратади.

Ахборот хизмати