«Ўзстандарт» агентлиги томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида жисмоний ва юридик шахслар учун кўпгина имкониятларга қўл урилмоқда.

Шу кунгача юртимизнинг водий вилоятларида тиббиёт тизимида фойдаланиб келинаётган УЗИ аппаратларини давлат қиёсловидан ўтказадиган ускуна сотиб олинмаган эди. Бунинг натижасида  соғлиқни сақлаш тизими ходимлари узоқ йўл босиб ўз ускуналарини пойтахтимизга олиб келиб қиёслашдан ўтказишга мажбур бўлаётган эдилар.

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг ташаббуси билан юқоридаги муаммога ечим топиладиган бўлди. Яқинда Қўқон Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси “Ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик текшируви” бўлимига тиббиёт соҳасидаги УЗИ аппаратларини текширишдан ўтказадиган ускунаси харид қилинди.

Эндиликда мазкур намунавий қиёслаш ускунаси ёрдамида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги 1100 дан ортиқ тиббиёт соҳасида қўлланилаётган ультратовушли диагностик (УЗИ) аппаратлари қиёсланадиган бўлди.

Ҳозирда  эса аккредитация соҳасини кенгайтириш бўйича қўшимча ишлар олиб борилмоқда.

Ахборот хизмати