Қашкадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси  «Менежмент тизимларини сертификатлаштириш» идораси томонидан    вилоят корхоналарида сифат тизимларини сертификатлаштириш ишлари боскичма- боскич амалга ошириб келинмокда.

Шундай корхоналардан бири бу «Муборак Иссиклик Энергия Маркази» АЖ  ҳисобланади. Ушбу акционерлик жамияти мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлиб, электр ва иссиклик энергиясини ишлаб чикариш ҳамда вилоятнинг стратегик аҳамиятга эга корхоналарини энергия таъминоти билан таъминлаш фаолияти билан шуғулланиб келади.

Жамият томонидан 2018 йил давомида сифат тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича карор кабул килинган ҳолда, белгиланган вазифалар амалга оширилди.  

Натижада «Муборак Иссиклик Энергия Маркази» АЖ  O'zDSt ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими аудит текширувидан  муваффакиятли утиб  O'zDSt ISO 9001:2015 сертификатига эга бўлди ҳамда  марказ мутахассислари томонидан акционерлик жамияти раҳбариятига O'zDSt ISO 9001:2015 сертификати топширилди.

Мазкур стандартнинг жорий этилиши жамиятдаги иш жараёнларини амалга ошириш мезонлари ва мижозларнинг корхонага бўлган муносабатларини таҳлил қилиб боришга замин яратади. Ишлаб чиқариш сифатини яхшилаш ва имкониятлар куламини кенгайтиради.