“Ўзстандарт” агентлигида ташкил этилган семинарнинг асосий мавзуси, тараққиётимизнинг кушандаси бўлган таъмагирлик, порахўрлик ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш, бундай салбий иллат ҳозирги ривожланишимизга соя солиши таъкидлаб ўтилди.

Учрашув аввалида ходимлар эътиборига коррупция ҳолатларига берилиб қонунларимизни менсимаслик иллатларининг илдиз отиши инсонларни қандай салбий оқибатларга олиб бориши акс этган ижтимоий аҳамиятга эга видеолавҳалар намойиш қилинди.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими терговчиси Ж.Рашидов, Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили С.Алимов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими М.Йўлдошевлар сўзга чиқиб, мавзунинг ўта долзарб эканлиги ва барчамиз таъмагирлик ва коррупция   ҳолатларидан огоҳ бўлишимиз зарурлиги хусусида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.