Жорий йилнинг 7 ноябрь куни "Ўзстандарт" агентлиги ходимлари Хитой Халқ Республикасининг (ХХР) Чанчжоу шаҳрида "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси бўйича "Сертификатлаштириш ва Аккредитатлаш" мавзусига бағишланган семинарнинг очилиш маросимида иштирок этишди.

Семинар очилиш маросимида ХХР савдо-сотиқ алоқаларини тартибга солиш бошқармасининг сертификатлаштириш масалалари бўйича директор ўринбосари Chen Haiyang кириш сўзи билан чиқиш қилди ва иштирок этувчилар билан таништирди. Семинарда жами 8 та давлат, жумладан Шри-ланка, Даминикана, Туркия, Эквадор, Мьянма, Мавритания, Беларус ва Ўзбекистондан ташриф буюрган ходимлар қатнашди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 8 та давлат ичида, фақат Ўзбекистондан ташриф буюрган ходимлар маъруза билан чиқишди.

Маъруза давомида Ўзбекистон томонидан семинар ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирилиб, ХХР ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо - иқтисодий, масалалар бўйича бугунги кунда ҳамкорлик ҳамда стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги амалга оширилиши лозим бўлган масалалар, олдимизга қўйилган муҳим устувор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек маъруза якунида бугунги кунда долзарб бўлган органик маҳсулотларни ривожлантириш ва Global G.A.P. тизимини жорий этишни жадаллаштириш лозимлиги юзасидан семинар ташкилотчилари билан ҳамкорликда ишлаш таклиф этилди.