“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, навбатдаги сайёр учрашуви Қўқон шаҳрида ташкил этилди. Сайёр учрашуви “Қўқон” эркин иқтисодий ҳудудида ўтказилгани боис, дастлаб тадбиркорлар бу ерда  яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Сайёр учрашувида “Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати раҳбари А.Расулов ва Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Мустафоев иштирок этдилар.

Учрашувга ташриф буюрган тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлари билан қатнашдилар. Жумладан, маҳсулотларнинг сифатини ошириш, корхоналарда сифат тизимларини жорий этилиши ва сертификатлаштиришдаги айрим муаммолари ва таклифларини айтдилар.

Учрашув давомида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Мустафоев барча саволларга жавоб берди.