“Ўзстандарт” агентлиги Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси Депутатлари билан ҳамкорликда  “Маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлашда метрологиянинг  роли”  мавзусида семинар ташкил қилди.

Маҳаллий маҳсулотларнинг сифати ва хорижий бозорлардаги рақобатдошлигини таъминлашнинг омилларидан бири, халқаро даражада метрологик кузатувчанликни таъминлаш асосида мамлакатимизда бажарилаётган синовлар ва ўлчашларнинг халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш, шунингдек, уларни халқаро даражада тан олинишга эришишдир.

Бугунги кунда “Ўзстандарт” агентлиги олдида турган муҳим йўналишлардан бири бу – республикамизда ўлчашлар кузатувчанлигини таъминлаш, яъни содда қилиб айтилганда, лабораторияларимизда ўтказилган синовлар ва ўлчашлар натижаларини халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш вазифасидир.

 Ўзбекистонда бажарилган ўлчаш ва синаш натижаларига бўлган ишонч даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сонли Қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва иш самарасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини бажариш мақсадида қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2018 йилнинг 13 июлида Ўзбекистоннинг Ўлчов ва тарозилар бош конференциясига (CGPM) ассоциацияланган аъзолиги олинди ва жорий йилнинг 12 ноябрда Миллий эталонлар, калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида Келишув (СIPM MRA) Ўзбекистон Республикаси номидан “Ўзстандарт” агентлиги  бош директори томонидан имзоланди.

Халқаро даражада ўлчашлар кузатувчанлигини таъминлаш ва уни доимий қўллаб қувватлаш учун республикадаги миллий эталонлар базасини доимий равишда кенгайтириб боришни талаб этилади.  Шу мақсада 2018-2021 йилларда қўшимча яна 15 дона эталонлар харид қилиш белгиланган.

Бу ўз навбатида йилига 2000 дан оритиқ хозирда хорижда метрологик текширувдан ўтказилиб келинаётган намунавий ўлчаш воситаларини республикамизда метрологик текширувини йўлга қўйиш заминида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йилига 3,5 млярд сўмдан ортиқ маблағларини иқтисод қилиш имкониятини яратиши билан аҳамитлидир.

Юқорида амалга оширилган ишларнинг давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди.

Ушбу лойиҳа “Метрология тўғрисида”ги ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда метрология соҳасидаги халқаро ҳужжатлар билан уйғунлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ахборот хизмати