Республикамизда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган техник регламентларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи дастурга асосан, техник регламентларни ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш натижасида ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган маҳсулотларга тегишли бўлган хавфсизлик кўрсаткичларини ягона ҳужжатга жамлаш ва ушбу талаблар бажарилиши натижасида аҳолига кафолатланган хавфсиз маҳсулот етказиб бериш йўлга қўйилади.

Аҳолининг сифатсиз маҳсулотлар истеъмоли натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ва турли хил оғир касалликларнинг олди олинади. Дастур билан 42 турдаги маҳсулотлар ва хизматлар учун техник регламентлар ишлаб чиқилади (озиқ-овқат маҳсулоти, ўйинчоқлар, мебель, лок-бўёқ, маиший кимё, парфюмерия, кимёвий ҳимоя воситалари, шиналар ва бошқалар).

 
Ахборот хизмати