2018 йилнинг 12 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  №ПҚ-4059 сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги халқаро экспертлар томонидан кенг муҳокама этилмоқда.  Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Аъзо давлатлар департаменти раҳбари Памела Тариф “Албатта ISO халқаро стандартлари техник қўмиталар  томонидан ишлаб чиқилади, улар саноатни ривожлантириш, техник ва иқтисодий соҳалар бўйича мутахассисларни ўз ичига олади. Ўзбекистондаги мавжуд техник қўмиталарни ISO техник қўмиталарда фаолиятини тубдан яхшилашга қаратилган ушбу қарор, стандарт тизимида муҳим ўрин тутади. ISO нинг мавжуд техник қўмиталарида стандартларни ишлаб чиқишда ўзбекистонлик  экспертларни бевосита иштирок этиши,   ишлаб чиқарувчиларга сифат инфратузилмасини яхшилаш, халқаро стандартларни татбиқ этиш ва  халқаро бозорларга чиқишда  кўмак беради. ISO  ташкилоти ривожланаётган давлатларга сифат инфратузилмасини ривожлантиришда амалий кўмаклашишга доим тайёр.”