Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги  ПҚ-4059-сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш  даражасини янада ошириш, стандартлаштириш бўйича халқаро, ҳудудий ташкилотлар қошидаги техник қўмиталарга аъзо бўлишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ўринда, қарор ижросини таъминлаш ва халқаро тажрибадан келиб чиқиб, жорий йилнинг 9 январ куни “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти  халқаро GLOBALG.A.P ташкилотига аъзо бўлди.

Халқаро GLOBALG.A.P ташкилотига аъзо бўлиш, GLOBALG.A.P ҳалқаро стандарти талаблари асосида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ушбу турдаги маҳсулотларни Европа давлатларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, халқаро бизнес кооперациясини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро стандартлар ва сертификатлаштиришга бўлган замонавий талабларни ўрнатиш, мутахасислар тайёрлаш, техник қўмиталар фаолиятини кенгайтириш имкониятини яратади