Хоразм вилояти туманларида мавжуд экспортёр корхоналар, фермер хўжаликлар, мева-сабзавот етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар учун “GLOBAL GAP” халқаро стандартининг моҳияти ва долзарблигини тушунтириш бўйича Хоразм ССМ ДК томонидан семинарлар ўтказилмоқда. Навбатдаги семинар Хонқа ва Урганч туманлари ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Анжуманда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ҳукуматимиз томонидан фермер ва тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, қишлоқ хўжалик соҳасидаги ислоҳотлар, шу билан бирга маҳсулот ишлаб чиқаришда, уни экспорт қилишда юзага келадиган муаммо ва уларни ечими ҳамда янги лойиҳалар хақида фикр алмашинилди.

Шунингдек, тадбир давомида “GLOBALG.A.P” стандарти афзалликлари, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, халқаро бизнесни ривожлантиришда ушбу стандарт муҳим аҳамият касб этишига алоҳида урғу қаратилди.