Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда Вилоят тарих ва маданият Давлат музейи ходимлари иштирокида улуғ аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили – буюк шоир Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза тингланди ва ижод намуналари ўқиб эшиттирилди.

Шу билан бирга, Андижон шахрида шоирнинг рамзий қабр мақбараси бунёд этилганлиги, Бобур номида театр, кутубхона, миллий боғ, марказий кўча, истироҳат боғи ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Бобур” номидаги медали таъсис этилганлиги таъкидлаб ўтилди.