Навоий синов ва сертификатлаштириш марказида ташкил этилган учрашувда президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган шарт-шароит, имконият ва имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.

Мазкур сайёр учрашувда Агентлик Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Кадрлар бўлими бошлиғи Б.Иноғомов, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази бош мутахассиси Н.Мухитов, Марказ директори А.Жўраевлар ўз мулоҳазалари билан иштирок этдилар.